Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Францияга қисқа муддатли виза олиш учун янги учрашув тизими жорий этилади

Францияга қисқа муддатли виза олиш учун янги учрашув тизими жорий этилади

Фото: iWorld

2026 йил 1 июлдан бошлаб «TLScontact»нинг Тошкентдаги виза марказида Францияга қисқа муддатли визалар учун янги учрашув тизими жорий этилади.

Янги тартибга кўра, эндиликда аризачилар учрашув санасини мустақил равишда онлайн танлаб банд қила олмайди. Бунинг ўрнига учрашувлар мавжуд бўш вақтлар асосида автоматик равишда белгиланади.

Мазкур тизим фақат 90 кунгача бўлган туристик визалар учун амал қилади. Бошқа барча виза тоифалари бўйича учрашувни брон қилиш тартиби ўзгаришсиз қолади.

Янги тизимга кўра, аризачи аввал «TLScontact» сайтида рўйхатдан ўтиб, зарур маълумотларни тақдим этади. Ариза қабул қилингач, у навбатга қўйилгани ҳақида тасдиқловчи хабар юборилади. Учрашув санаси белгилангандан сўнг эса аризачи электрон почта орқали хабарнома олади ва хизмат ҳақини тўлаб, учрашувни тасдиқлаш учун 24 соат вақт берилади.

Қайд этилишича, мазкур ўзгариш фирибгар воситачилар ва қиммат хизмат кўрсатувчи учинчи томон агентликлари фаолиятига қарши курашиш, шунингдек, барча қонуний аризачилар учун виза учрашувларига адолатли ва тенг имконият яратиш мақсадида жорий этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг