Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВ аҳолидан ёғингарчилик ва кучли шамол вақтида хавфсизлик чораларини кўришни сўрамоқда

ФВВ аҳолидан ёғингарчилик ва кучли шамол вақтида хавфсизлик чораларини кўришни сўрамоқда

Бугун Тошкент шаҳри ҳудудида ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилинмоқда.

ФВВ тавсиялари:  

  • яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
  • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.

Шунингдек, автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик ва хонодонларда барча газ қурилмаларини доимий назорат қилиб туришлари тавсия этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг