Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғалати жумбоқ: «ичкари»даги ҳоким «ташқари»да қандай ишлаши мумкин?

Ғалати жумбоқ: «ичкари»даги ҳоким «ташқари»да қандай ишлаши мумкин?

Жорий йилнинг 6 июнь куни процессуал тартибда ушланган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров орадан бир кун ўтиб, суд ажрими билан қамоққа олингани хабари берилганди.

Қизиғики, ўтган икки кун давомида Б.Ҳайдаров томонидан шаҳар ҳокими сифатида бир неча қарорлар қабул қилингани маълум бўлмоқда. Яъниким, ҳоким расман қамоққа олинган 7 июнь куни 183-1-29-Q/22 ва 184-1-29-Q/22-сонли қарорлар қабул қилган гўё.

Ҳар икки ҳужжат тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш бўйича онлайн аукционга ер майдонларини жойлаштириш тўғрисида бўлиб, мансабдорнинг электрон имзоси билан тасдиқланган.

Бундан бир кун аввал (яъни, Б.Ҳайдаров процессуал тартибда ушланган кун) турли масалаларда 23 та (!) қарор қабул қилган. Улар орасида айрим ходимларга меҳнат таътили беришдан то ер ковлашга оид тўғрисидаги қарорлар бор. Энг кўп қарор эса юқорида қайд этилган масала — тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш бўйича онлайн аукционга ер майдонларини жойлаштириш тўғрисида?!

Аллақачон «ичкари»га олинган амалдор қандай қилиб, «ташқарида»ги ишларни уддалаган — бу энди катта савол.

Мазкур саволгаям терговда аниқлик киритилар балки? Шунингдек, ҳокимнинг ишдан олингани ҳақида ҳамон бирор расмий маълумот чиқмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг