Гендер тенглик: аёллар ҳам нозик қўллари билан заргарлик қилиши, соат тузатиши мумкин
![Гендер тенглик: аёллар ҳам нозик қўллари билан заргарлик қилиши, соат тузатиши мумкин](https://xabar.uz/static/crop/2/7/920__95_2733414959.jpg)
Бугун Тошкент шаҳридаги «Hillton» меҳмонхонаси «Congress hall» залида гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими вазирликлари вакиллари, Дин ишлари бўйича қўмита мутасаддилари қатнашган ушбу анжуманда мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ, имкониятларни таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Тадбир доирасида ОАВ вакиллари томонидан берилган — шелтер марказлари, ҳимоя ордери, аёлларни иш билан таъминлаш, уларнинг тиббий маданияти ва ҳуқуқй саводхонлигини ошириш, қизларнинг олий маълумот олиши учун имтиёзлар, касб танлаши каби масалалар оид саволлар қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
— Қизларнинг олий маълумотли бўлиши уларнинг келажакда карьера қилиши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун қанчалар асқотса, агар вазият тақозаси билан ишламай уйда ўтирган тақдирда ҳам фарзандларини тарбияси учун шунчалик муҳим, —деди Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева. — Нима учун қизларимиз фақат ош-овқат пишириш ёки тикувчилик каби ҳунарлар билан чегараланиб қолиши керак. Улар нозик қўллари билан эркаклар бажарадиган заргарлик ва соат тузатиш каби ишларни ҳам маҳорат билан бажара оладилар.
Шунингдек оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан келгуси йил 1 июн санасидан бошлаб 5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микронутриентлар, 10 ёшгача бўлган бўлган болалар паразитларга қарши дорилар, ҳомиладор, эмизикли аёллар, 15 ёшгача бўлган болалар йод перепаратлари, 35 ёшгача бўлган аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминлаши кўзда тутилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter