Ҳафта охирида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда
![Ҳафта охирида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда](https://xabar.uz/static/crop/1/5/920__95_1551670161.jpg)
Республика Гидрометеорология маркази 9-14 март кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, 13-14 март кунлари республика ҳудудида об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразм.
Ҳаво ўзгариб туради, ҳафта давомида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. Ҳарорат 9-14° даража иссиқдан -10-15° даража совуққача пасаяди.
Бухоро ва Навоий.
Ҳаво ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиққача ўзгаради.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё.
Ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат ҳафта давомида 17-22° даража иссиқдан -2-3° даражагача совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё.
Ҳарорат ҳафта давомида 17-23° илиқ, 13-14 март кунлари -2-3 ° совуқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона.
Ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, ҳафта охирида 2-3° илиққача ўзгаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter