Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта кондиционер тўғри келади?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалиги ҳисобига ўртача 67 та кондиционер тўғри келган.
Мамлакатда маиший совитиш техникалари билан таъминланиш даражаси сўнгги 15 йилда сезиларли ошган. Хусусан, 2010 йилда ҳар 100 та хонадонга 19 та кондиционер тўғри келган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич қарийб 3,5 баробарга кўпайган.
Расмий рақамларга кўра, 2015 йилда ҳар 100 та уй хўжалигига 32 та кондиционер тўғри келган. 2020 йилга келиб эса бу кўрсаткич 40 тага етган.
Кейинги беш йилда ўсиш суръати янада тезлашиб, 2025 йилда ўртача кўрсаткич 67 тага чиққан. Бу даврда кондиционерлар сони 27 тага ошган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter