Ҳаво кескин исиб кетгани учун поездлар ҳаракат жадвали ўзгаради — «Ўзбекистон темир йўллари»
«O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» AЖ маълум қилишича, бугун, 26 июнь куни айрим йўналишлардаги поездлар манзилига кечроқ етиб боради.
Хусусан, Тошкент–Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 10-сонли Шарқ поезди, Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 768Ф-сонли, Бухоро–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 769 ҳамда 769 сонли «Afrosiyob» замонавий поездлари, Хива–Андижон йўналишида ҳаракатланадиган 656-сонли, Хива–Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 50-сонли ҳамда Тошкент–Қўнғирот йўналишида ҳаракатланадиган 54-сонли йўловчи поездлари манзилига ҳаракат жадвалидан кечикиб бориши кузатилмоқда.
Етказилган ноқулайлик учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти йўловчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter