Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким вилоят газетасини судга берди

Ҳоким вилоят газетасини судга берди

Фото: «Xabar.uz»

Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов вилоят ҳокимлигининг нашри – «Андижоннома» ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятини судга берди.

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, ҳокимнинг таҳририятга нисбатан «Мақолани қонун талабларига зид деб топиш (? - таҳр.) ва раддия чоп этиш мажбуриятини юклаш ҳақида»ги даъвоси фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди иш юритувига қабул қилинган. Дастлабки суд мажлиси 29 майга белгилангани айтилмоқда.

Шу йил 2 март куни «Андижоннома» газетасида Улуғбек Исомиддиновнинг раҳбарлик фаолияти ҳақида таниқли журналист Қобилжон Асқаровнинг «Ўзи хон, кўланкаси майдонми?» сарлавҳали танқидий мақоласи чоп этилганди. Яхшигина шов-шувларга сабаб бўлган мақолада кейинги йилларда туман ташкилотларида бўй кўрсатаётган кадрлар қўнимсизлиги жуда кўп соҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганлиги, унумдор ер майдонларидан бошқа мақсадда фойдаланиш ҳолатлари, фуқаролар мурожаатига эътиборсизлик, таълим тизимидаги қолоқликлар хусусида жиддий иддаолар илгари сурилган.

Маълум бўлишича, мақола чоп этилгач, ҳоким таҳририятга раддия мазмунида хат йўллаган. Бироқ таҳририят қатор асослар келтирган ҳолда ҳокимнинг талабини рад этган.

Шундан кейин туман ҳокими судга мурожаат қилган кўринади.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали воқеалар ривожини кузатиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг