Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳокимлар, сектор раҳбарлари ўзгариши керак» — Шавкат Мирзиёев

«Ҳокимлар, сектор раҳбарлари ўзгариши керак» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни пайтда Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари вилоят жадал суръатда ривожланаётгани, саноати бўйича республикада тўртинчи ўринга кўтарилганини қайд этди.

Вилоят йилига 280 минг тонна пахта, 530 минг тонна ғалла ва 2,5 миллион тонна мева-сабзавот етиштиради.

Шу билан бирга, Андижонда ҳали ишга солинмаган имкониятлар ва салоҳият жуда катта экани кўрсатиб ўтилди.

Андижон вилояти саноати йирик корхоналарга боғланиб қолган. Унинг 70 фоизини Андижон шаҳри ва Асакадаги машинасозлик корхоналари бераяпти.

Вилоят экспортининг 82 фоизини, тайёр маҳсулотларда - 76 фоизини тўқимачилик бермоқда. Самарқанд билан бир хил миқдорда мева-сабзавот етиштирадиган Андижон 5 баробар кам экспорт қилади.

Меҳмонхона ўринларини 90 фоизи ҳам битта Андижон шаҳрида.

Давлатимиз раҳбари эскича ишлаш билан узоққа бориб бўлмаслигини, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ўзгариши кераклигини қайд этди.

Йиғилишда қурилиш, сув таъминоти, йўл, кўча ва маҳаллаларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини янги босқичга кўтариш ва бу борада Андижон тажрибасини яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Вилоятдаги маҳаллаларни мева-сабзавот, чорвачилик, ҳунармандчилик, касаначилик, саноат, савдо ва хизматга чуқур ихтисослаштириш бўйича дастур амалга оширилади.

Бу мақсадларга 850 миллиард сўм кредит ресурслари ва 50 миллиард сўм субсидия ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг