Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки ёшли боланинг ўлими ортидан боғча раҳбари 3 йилга қамалди

Икки ёшли боланинг ўлими ортидан боғча раҳбари 3 йилга қамалди

Қашқадарёда икки ёшли боланинг ўлими сабаб бўлган боғча раҳбари 3 йилга қамалди

Жорий йил 20 июнда Қашқадарё вилояти Косон тумани «Ушоқтепа» маҳалласида жойлашган хусусий боғчада икки ёшли қизалоқ ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

ОАВда эълон қилинган суд материаллари тафсилотларига кўра, 31 ёшли боғча мудираси тарбияланувчиларни уйларидан олиб келиб, яна олиб бориб қўйган. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

Фожиа содир бўлган куни у етти нафар болани боғчага олиб келган, аммо ўша куни болалар рўйхатини текширувчи тарбиячи ишга чиқмаган. Болаларнинг шовқини сабабли мудира диққатини йўқотган ва ҳамма болалар тушган-тушмаганини текширмаган.

Натижада икки ёшли қизалоқ машинада қолиб кетиб, ярим кун давомида ёпиқ ҳолда ҳавосиз қолган. Боланинг жасади машинанинг орқа ўриндиғидан топилган.

Қарши шаҳар суди айбланувчин ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми бўйича айбдор деб топиб, унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг