Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир ўринбосари Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига раис бўлди

Бош вазир ўринбосари Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига раис бўлди

Фото: ХПК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5352-сон фармонига мувофиқ, Холмуродов Сухроб Рустамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг