Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўшда таксичилардан жабрланган ўзбекистонликлар расмийларга мурожаат билан чиқди

Ўшда таксичилардан жабрланган ўзбекистонликлар расмийларга мурожаат билан чиқди

Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидаги такси ҳайдовчилари туфайли ўзбекистонликлар маҳаллий расмийларга мурожаат билан чиқди.

Улар ўз мурожаатларида такси ҳайдовчиларининг инсофсизлиги ва зўравонлигидан шикоят қилишган.

2 август куни айрим маҳаллий Telegram каналларда эълон қилинган мурожаатда аэропортдаги такси ҳайдовчилари Россиядан Ўш халқаро аэропортига учиб, Ўзбекистонга кетмоқчи бўлган фуқароларни машиналарига миндириб, чегарагача – 5-6 км масофа учун ҳар бир кишидан 500 қирғиз соми (66,4 минг сўм)дан ундириб келаётгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғиз депутати Алишер Қўзиев қирғиз-ўзбек чегарасидаги “Дўстлик” пунктида чегарачилар ўзбекистонликлардан пул таъма қилаётганини айтган ва парламентдаги йиғилишда ҳукуматдан “бу масалага алоҳида эътибор қаратиш”ни талаб этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг