Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонда вабо тарқалиш хавфи кескин кучайди

Жаҳонда вабо тарқалиш хавфи кескин кучайди

ЖССТ баёнотига кўра, 2022 йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб Ер юзида вабо билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Хусусан, шу йил февраль ойига келиб 18 та мамлакат ҳудудида мазкур касаллик авж олгани хабар қилинди. Энг ёмони, уларда эпидемиядан ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада юқори.

Таҳлилларга кўра, сўнгги икки аср давомида сайёрамизда еттита вабо пандемияси қайд этилган. Улардан еттинчиси 1961 йилда бошланган бўлиб, ҳамон давом этмоқда.

Гарчи пандемия ўтган асрнинг 90-йиллари охирида сезиларли даражада камайган бўлса-да, Африка ва Осиё давлатларида ҳануз эпидемиянинг янги тўлқинлари вужудга келяпти.

Беморлар сони кўпайиши ва касаллик географияси кенгайиши, қолаверса, вабога қарши вакциналар ҳамда бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, ЖССТ келгуси ойларда бу хасталикнинг янада авж олиши хавфини жуда юқори, деб баҳолайди.

Эслатиб ўтамиз, вабо ўткир диарея инфекцияси бўлиб, ҳар йили ўртача 2,9 миллион кишида аниқланади. Ачинарлиси, беморлардан 95 минг нафари инфекция асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг