Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Ҳоким бўлганим учун 20 йил бошқарган компаниямни бировга беришга мажбурманми?»

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Ҳоким бўлганим учун 20 йил бошқарган компаниямни бировга беришга мажбурманми?»

Фото:«Xabar.uz»

Бугун 2019 йил 31 январь куни «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик марказида Тошкент шаҳар ҳокими томонидан «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилганди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев мазкур тадбирда Akfa компаниясининг акцияларининг асосий қисмига эгалик қилишини айтган, дея ёзмоқда «Халқ сўзи». Ҳоким «Tashkent city» қурилишида компаниянинг иштироки бўйича турли хориж сайтларида эълон қилинган мақолалар юзасидан берилган саволга жавобида бу ҳақида гапирган.

«Ҳа, Akfa менинг 20 йиллик компаниям. Уни ўзим ташкил қилганман. Тан олиб айтишим керак шаҳар ҳокими бўлишим тушимга ҳам кирмаганди. Ярим соат олдингина шаҳар ҳокими бўлишимни эшитганман.

Ўзим ташкил қилиб, 20 йил бошқарган компанияни, 31 минг ходимни шунчаки ташлаб кетиш мумкинми? Президентимиз мени ҳоким қилиб тайинлаганларида менга компания бошқарувини бошқаларга бериш бўйича топшириқ бергандилар. Акцияларни сотиб юбориш ҳақида гап бўлмаган.

Агар мен ҳоким бўлсам, акцияларни бировга юборишга мажбурманми? Масалан агар менда Boeing акциялари бўлсада, мен ҳоким бўлсам, уни сотишга мажбурлигимни англатадими? Ёки Apple компанияда улушим бўлса, нега уни сотишим керак?», деган Тошкент ҳокими.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг