Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жамоат жойларида хизмат итлари патрул ишларини бошлади

Жамоат жойларида хизмат итлари патрул ишларини бошлади

Хизмат итларидан хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорларда гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида фойдаланилади

ИИВ ҳамда Миллий гвардия томонидан жамоат жойларида хизмат итларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи қўшма қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қарорга мувофиқ, дастлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жойлашган жамоат жойларида хизмат итлари билан биргаликда патруль нарядлари тажриба-синов тариқасида фаолият бошлади.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Кинология бўлими ходимлари “Tashkent City Mall” савдо мажмуаси, “City Park”, “Dream Park” ва “Magic City” кўнгилочар масканларида хизмат фаолиятини олиб бормоқда.

Хизмат итлари ёрдами жиноятларнинг олдини олишда, хусусан, фуқароларга ёки ходимларга ҳужум уюштириш ҳолатларини бартараф этишда, жиноят содир этгандан кейин яширинаётган шахсларни аниқлаш ва ушлашда, шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг қочишга уриниши ёки атрофдагиларга зарар етказиш эҳтимоли мавжуд вазиятларда қўлланилади.

Қарорга мувофиқ, жониворларнинг хизмат давомийлиги об-ҳаво ҳарорати +30°C дан юқори ёки +1°C дан паст бўлган пайтларда 4 соатдан ошмаслиги белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг