Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

Фото: ДХХ

Фуқароларни АҚШ ва Жанубий Кореяга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар шахс фуқароларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилгани аниқланди.

Улар олдиндан тил бириктириб, танишлари орқали «G-1» визасини расмийлаштириб бериш, кейинчалик эса Жанубий Кореяда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни тайёрлаб беришни ваъда қилган. Бу хизматлар эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилинган. Шундан 25 минг АҚШ долларини олган вақтларида ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

Яна бир ҳолатда муқаддам фирибгарлик учун судланган шахс (Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи) фуқарони ноқонуний йўллар билан АҚШга юборишни таклиф қилган.

Унинг режасига кўра, фуқаро «Ўзбекистон – Туркия – Испания – Мексика – АҚШ» йўналиши орқали чет элга олиб чиқилиши керак бўлган. Бунинг учун у 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи келишилган маблағнинг 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг