Жазирама сабаб Қорақалпоғистонда қатор давлат боғчалари ёпилди
Ҳаво ҳароратининг кескин ошиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги бир қатор давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.
Маълум қилинишича, шаҳар ва туман ҳокимларининг қарорларига мувофиқ боғчалар қуйидаги муддатларда ёпилади:
- Нукус шаҳри — 13–18 июл;
- Амударё тумани — 13–15 июл;
- Беруний тумани — 13–17 июл;
- Хўжайли тумани — 13–18 июл;
- Тахиатош тумани — 13–18 июл;
- Шуманай тумани — 13–17 июл;
- Мўйноқ тумани — 13–17 июл;
- Қонликўл тумани — 13–17 июл;
- Тўрткўл тумани — 13–17 июл.
Қайд этилишича, мазкур қарор болалар саломатлигини жазирама ҳаво таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, санитария-эпидемиологик хизматнинг хулосалари ва тавсиялари асосида қабул қилинган.
Вазирлик ота-оналардан фарзандларининг саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш, куннинг энг иссиқ пайтларида уларнинг очиқ ҳавода узоқ вақт бўлишига йўл қўймасликни сўради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter