Кимсасиз хароба шаҳарлар (фото)

Кимсасиз шаҳар қолдиқлари дунёнинг турли бурчакларида ҳали ҳам мавжуд. Уларнинг аҳолиси табиий ёки техноген офатлар, қашшоқлик ва бошқа сабаблар туфайли ўз ватанларини ташлаб кетишган.
1. Жанубий Георгия оролидаги Грютвикен шаҳри. Улкан китларнинг суяклари ва ташландиқ танкерлар бу ерлар қачонлардир кит овловчилар маскани бўлганидан дарак беради.
2. Оролда кит овчилари 1960-йилларгача истиқомат қилишган. Сўнгра ресурслар етишмаслиги кит овлаш станциясини ёпишга тўғри келган.
3. Бу ерларда қолган ягона нарса кимсасиз шаҳардир.
4. Жанубий Америкадаги Чайтен шаҳри (Чили) аҳолиси 2008 йилги вулқон отилиши ва Бланко дарёсининг ўзанидан тошиб кетиши натижасида бошқа жойларга кўчиб кетган.
5. Ағнаган уйлар ва чалкашиб кетган телефон симлари қачонлардир бу ерларда ҳам ҳаёт қайнаганидан далолат бериб туради.
6. АҚШнинг Невада штати Берлин шаҳрида ҳанузгача 20-аср бошларига тегишли мана шундай автомабил «скелет»лари ва ёғоч уйлар сақланиб қолган.
7. Романяно-ал-Монте, Италия.
8. Орадур-сюр-Глан, Франция. Дунёга машҳур мазкур қишлоқ 1944 йилнинг 10 июнида вайронага айлантирилган. Ўшанда немислар қишлоқнинг деярли барча аҳоли — 642 кишини қириб ташлаган эди.
9. Бугунги кунда у кунларнинг кўланкаси қолган, холос.
10. Шингетти, Мавритания. Асрлар давомида бу шаҳар Маккага, ҳаж сафарига отланган мусофирлар йиғиладиган жой сифатида танилган.
11. Каякей, Туркия. Шаҳар 1856 йилдаги даҳшатли зилзилада бузилиб кетди. 1885 йилдаги ёнғин эса бутунлай вайрон қилди.
12. Боди, Калифорния. Қачонлардир бу жойлар гуллаб-яшнаган кончилар шаҳри бўлган.
13. Шаҳарда «вестерн» услубидаги кўнгилочар масканлар мавжуд эди.
14. Майхоналардаги жанжаллар, босқинчилар ҳужуми ва отишмалар шаҳар аҳолиси учун одатий ҳол бўлган.
15. Калико, Калифорния. Мохаве саҳросидаги ташландиқ кончилар шаҳри.
16. 1890-йилларнинг ўрталаригача кумуш конлари туфайли гуллаб-яшнаган шаҳар мазкур металлга бўлган эҳтиёжнинг камайиши ва нархнинг тушиши оқибатида инқирозга учради. Натижада унинг аҳолиси бошқа жойларга кўчиб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter