Комил Алламжонов журналистлар билан учрашди. Тизимда ўзгаришлар бўлади
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида журналистлар ва блогерлар иштирокида Ўзбекистонда ахборот олиш ва тарқатиш соҳасини ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтмоқда. «Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, йиғилишда соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмоқда.
Матбуот ва ахборот агентлигида бўлиб ўтаётган журналистлар ва блогерлар иштирокидаги учрашувда агентлик қошидаги мониторинг маркази фаолияти, марказнинг тақдимномалари, ОАВда чиқаётган хабарларни призмадан ўтказадиган номаълум экспертлар кенгаши таркиби, марказ ишини шаффофлаштириш бўйича саволлар берилган.
Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Комил Алламжоновнинг билдиришича, у ҳали марказ фаолиятини ўрганиб чиқишга улгурмаган. Агентлик раҳбари, мониторинг маркази фаолияти қайта кўриб чиқилиши, инсон омили камайтирилиб, фаолият махсус технологиялар орқали имкон қадар автоматлаштирилишини айтиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter