Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент инфляцияни 9 фоиздан оширмаслик бўйича топшириқ берди

Президент инфляцияни 9 фоиздан оширмаслик бўйича топшириқ берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Давлат раҳбари иқтисодиёт тармоқларини комплекс ва жадал ривожлантириш орқали замонавий иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев барча иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимларнинг келгуси беш йилдаги энг устувор вазифаси – ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард доллардан ошириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 бараварга кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 бараварга қисқартиришдан иборат эканини таъкидлади.

«Жорий йилда инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик бўйича барча зарурий чораларни кўриши лозим.

Шу билан бирга, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 10 триллион сўм кредитларни «маҳаллабай» кафолатли етиб боришини таъминлаш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари шунингдек бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслиги шартлигини таъкидлаб ўтди. Президент йиғилиш давомида иқтисодиётга беш йилда 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг