Криминология институти пуллик хизматлар кўрсатади: рўйхат
Криминология тадқиқот институти томонидан пуллик хизматлар кўрсатилади.
“Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан пуллик хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3602, 21.01.2025 й.)
Низом Криминология тадқиқот институти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Институт қуйидаги фаолият турлари бўйича пуллик хизмат кўрсатади:
- экспертлик фаолияти;
- илмий-тадқиқот фаолияти;
-ноширлик фаолияти;
-матбаа фаолияти.
Буюртмачи хизмат кўрсатишни сўраб Институтга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Институтга мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачи ва Институт ўртасида икки нусхада хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.
Хизматлар прейскуранти (нархлари) Институт томонидан бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter