Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Латвия ва Литвага ишга юборилган ўзбеклар қийин вазиятга тушиб қолди

Латвия ва Литвага ишга юборилган ўзбеклар қийин вазиятга тушиб қолди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Хусусий бандлик агентликлари томонидан Латвия ва Литвага юборилган ва қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаати ОAВда тарқалгани муносабати билан мамлакатимизнинг Латвиядаги Элчихонаси мазкур вазият назоратда эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Aйни пайтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда муаммонинг ечими устида иш олиб борилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Латвия, Литва, Эстония, Финландия ва Норвегия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Рига шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +371 67-32-24-24, +371 67-32-23-46.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг