Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг реклама харажатлари қоплаб берилади
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг реклама харажатлари қоплаб берилади. Бу борада 2025 йил 1 декабрда Президентнинг «Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-365-сон қарори қабул қилинган.
2026 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий саноат корхоналарига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, газета ва журналлар, онлайн реклама, билборд, интернет тармоғидаги хорижий ахборот ресурсларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, савдо майдончалари ва мобил иловаларда жойлаштириш) орқали тарғибот ва ташвиқот қилиш харажатларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беришга рухсат этилади.
Бунда:
- мазкур харажатларнинг 50 фоиздан 100 фоизгача қисми, бироқ бир календар йилда 250 миллион сўмдан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади;
- Савдо-саноат палатасининг хулосасига асосан саноат корхоналарига компенсациялар тақдим этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter