Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус боғчалар ташкил этилади

Маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус боғчалар ташкил этилади

Фото: Xabar.uz

«Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкума аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим хизматлари билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–395-сон, 12.11.2026 й.) қабул қилинди.
 
Қарорга кўра, 2026 йил 1 декабрдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги Болалар уйи негизида ҳамда 42-сон манзил-колонияда 3 ёшгача бўлган болалар учун «Она ва бола маркази» махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.
 
Махсус мактабгача таълим ташкилотларида:
 
- 5 нафаргача болаларни қамраб оладиган кеча-ю кундуз фаолият юритувчи гуруҳлар ташкил этилади;
 
- тарбияланувчилар яшаши, тиббий хизматдан фойдаланиши, ёшига мос равишда ривожланиши ва камол топиши учун барча зарур шароитлар яратилади;
 
- тарбияланувчилар 21-сон жазони ижро этиш колонияси ва 42-сон манзил-колония томонидан қонунчиликда Болалар уйлари тарбияланувчилари учун белгиланган нормаларга мувофиқ озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ анжомлар билан таъминланади;
 
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тарбияланувчиларни ўз вақтида эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш таъминланади;
 
- Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ҳар чоракда бола ва она учун яратилган шароитни ўрганиш мақсадида мониторинг амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг