Мурат Камалов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Сенат аъзоларининг сайлови натижаларга кўра 45-«Шуманай» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси У.Жалменов ва 63-«Қоракўл» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб сайланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter