Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Метанга кетиб»: Ўзбекистон бўйлаб «заправка»ларда турнақатор навбатлар ҳосил бўлмоқда (фото)

«Метанга кетиб»: Ўзбекистон бўйлаб «заправка»ларда турнақатор навбатлар ҳосил бўлмоқда (фото)

Қиш келиши билан табиий газ босимининг пасайиши, электрнинг тез-тез «ғойиб бўлиши» бошланади. Айниқса, чекка қишлоқларда суткада 3-4 соатгина электр энергияси берилаётгани ҳам бор гап. 

Шу аснода мамлакат бўйлаб автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаларида ҳам турнақатор навбатлар ҳосил бўлмоқда. 

«Xabar.uz» ўқувчиларининг Фарғонадан хабар беришича, одамлар машинага метан газ қуйдириш учун соатлаб навбат кутишга мажбур бўлишмоқда. Навбатлар километрларгача чўзилмоқда. 

«Йўл бўйларида 2-3 соатлик навбатлар ҳосил бўляпти. Мутасаддилар бу йил газ муаммо бўлмайди дея ваъда берган эдилар. Қани ўша ваъдалар?»- дея ёзади ўқувчиларимиздан бири. 

Суратларда Фарғона ва Андижон вилоятларидаги «заправка»лардаги навбат тасвирланган. 

Шунингдек, 24-25 ноябрь кунлари Тошкент-Самарқанд-Термиз йўлидаги метан газ шоҳобчаларида катта навбатлар вужудга келганди. Муаммога сабаб сифатида ҳаво ҳароратининг кескин совуши туфайли газ босимининг тушиши кўрсатилмоқда. 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан «Ўзтрансгаз»дан изоҳ ва ечим кутиб қоламиз. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг