Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардияга хизматга кириш истагида бўлганлар учун янги қулайлик эълон қилинди

Миллий гвардияга хизматга кириш истагида бўлганлар учун янги қулайлик эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ ёки махсус унвонли ходимлар лавозимига хизматга кириш истагида бўлган фуқаролар учун қулайлик яратилди. Эндиликда бунинг учун my.gov.uz портали орқали масофадан туриб онлайн ариза топшириш мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталида авторизациядан ўтиб, тегишли сўровномани тўлдириш лозим. Шундан сўнг Миллий гвардия масъул ходимлари маълумотларни кўриб чиқади ва номзодни саралаш босқичларига йўналтиради.

Мурожаатлар 15 иш куни ичида кўриб чиқилиб, саралаш тадбирларига рухсат берилгани ёки рад этилгани ҳақида билдиришнома юборилади. Дастлабки ўрганишдан муваффақиятли ўтган номзодлар белгиланган манзилда амалий ва жисмоний синовларни топширадилар.

Ариза топшириш жараёнида яшаш жойидаги поликлиникадан соғлиқ ҳолати тўғрисида маълумотнома, шунингдек, мавжуд бўлса, спорт соҳасидаги ютуқлар, хорижий тилларни билиш даражаси, IT курслари ва «Ватанпарвар» ташкилоти сертификатлари талаб этилади.

Мазкур хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, фуқаролар ўз вақтларини тежаган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ариза юборишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг