Миришкорнинг сўконғич ҳокими ишдан бўшатилди

Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

Сессия ишида Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов ишдан олингани маълум қилинди.
Қайд этиш лозимки, кеча Қашқадарё вилоят ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, унда Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг аудиоси ва Яккабоғ туманидаги фермер ишчилари ўртасидаги низолар муҳокама этилганди. Вилоят ҳокими «Миришкорнинг зўравон ҳокими вилоят номига доғ туширгани»ни таъкидлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказиб, уларни жирканч сўкинишлар билан «сийлагани», ҳатто уриб-туртгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича текширувларни бошлагани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter