Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёнғинга сабаб бўлувчи электр печ: инспекция огоҳлантирди

Ёнғинга сабаб бўлувчи электр печ: инспекция огоҳлантирди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси талабга жавоб бермайдиган иситиш печидан огоҳлантирди.

Инспекция Тошкент шаҳар бўлими томонидан пойтахтдаги савдо шаҳобчаларида сотилаётган Grand электр иситиш печи бўйича назорат хариди ўтказилди. 

Лаборатория таҳлиллари натижасида Grand электр печи техник регламент, маркировка ва стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. 

Бундай маҳсулотлардан фойдаланиш ток уриши, кабелнинг қизиб кетиши ва ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг