Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нарх манипуляциясига йўл қўйган йирик корхонага чора кўрилди

Нарх манипуляциясига йўл қўйган йирик корхонага чора кўрилди

Бухорода асосий фаолиятини тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган йирик компания - «Қоракўл Кумуш Калава» масъулияти чекланган жамият нарх манипулациясига йўл қўйди.

Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати раҳбарининг «Xabar.uz»га билдиришича, манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига сабаб бўлган корхонага қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган.

Маълум бўлишича, вилоятнинг Қоракўл туманида жойлашган ушбу йирик компания биржа савдолари орқали техник чигит маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан, биржа савдоларида маҳсулотларни савдога қўйиш жадвалларига нисбатан номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатларини юзага келтирган. Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан компания фаолияти ўрганилганда, маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатлар аниқланган. Бунинг натижасида биржа савдоларида маҳсулот нархлари ўртача 12 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мазкур компания 2012 йилда ташкил этилган. Қоракўл туманида ип-калавани қайта ишлаб, ундан ярим тайёр ҳолида мато ишлаб чиқариб, хорижга экспорт қилишга ихтисослашган.

«Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли Қарори билан тасдиқланган Низоми талабларининг бузилиши аломатлари билан «Ыоракщл Кумуш Калава» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди. Натижаси юзасидан асоссиз олинган маблағларни қайтариш ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди»,-деди ахборот хизмати раҳбари.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг