Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов бўлиб ўтмоқда
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан бугун, 11 январь куни соат 10:00 дан бошлаб, Тошкент давлат юридик университети биносида вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилмоқда.
Танлов жараёнларини интернет тармоғида тўғридан-тўғри ушбу ҳавола орқали кузатиб бориш мумкин.
Танлов Тошкент вилоятидаги ва Андижон вилояти Андижон шаҳар 14-сон ҳамда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар 18-сон давлат нотариал идораларидаги бўш (вакант) нотариус лавозимларига бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, янгиланган танлов саволлари билан Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter