Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар: ёлғизлик уйқу сифатини ёмонлаштириб юборади

Олимлар: ёлғизлик уйқу сифатини ёмонлаштириб юборади

Ёлғиз одамлар ёмон туш кўриши ва яхши ухлай олмаслиги эҳтимоли кўпроқ, деди Орегон штати университети (АҚШ) олимлари. Тегишли тадқиқотда 18 ёшдан 81 ёшгача бўлган 1600 дан ортиқ киши иштирок этди.

Олимларнинг таъкидлашича, ёлғиз одамлар кўпроқ стрессга дучор бўлишади. Бу тунги уйқу сифатига таъсир қилиши мумкин. Улар, шунингдек, безовталик ва ҳаддан ташқари қўзғалиш (ҳушёрлик ва диққатни жамлашнинг кучайиш ҳолати) билан ажралиб туради.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, шахслараро муносабатлар инсоннинг асосий эҳтиёжларидан биридир. Бусиз одамлар жисмоний, психологик ва ижтимоий жиҳатдан азобланади.

Аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ёлғизлик фаровонликни сезиларли даражада камайтиради. Шу билан бирга, юрак-қон томир касалликлари хавфи 29 фоизга, инсульт 32 фоизга, қарияларда деманс 50 фоизга ошади. Ёлғиз одамларда энг кўп бузиладиган соҳалардан бири бу уйқудир, деб хабар беради The Journal of Psychology.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг