Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмазор тумани ҳокими Жазони ижро этиш департаментига бошлиқ бўлди

Олмазор тумани ҳокими Жазони ижро этиш департаментига бошлиқ бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Азизхон Шарипхонович Умархонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар у Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Маълумот учун, Азизхон Умархонов 2000 йилда ИИВ академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида тизимда самарали фаолият юритган.

У 2020-2021 йилларда Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Аввалроқ ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинлангани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг