Олотдаги катта ўғрилик ортидан икки ўсмир қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Олот туманида содир этилган ўғирлик фош этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, туманнинг Маърифат маҳалласида яшовчи хонадон эгаси уйида бўлмаган пайтда номаълум шахслар унинг уйига яширинча кириб, катта миқдордаги пул маблағларини ўғирлаб кетишган.
Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар ётоқхонадаги шкафдан 50 миллион сўм, 3 000 АҚШ доллари, 295 евро ҳамда 120 000 Россия рублини ўғирлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва техник ҳаракатлар натижасида Эски Олот ва Дилкор маҳаллаларида яшовчи икки нафар ўсмир (2008 й.т.) гумонланувчи сифатида қўлга олиниб, озирда уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.
Ушбу шахсларнинг бошқа шундай турдаги, ҳали фош этилмаган жиноятларга ҳам алоқадорлиги мавжудлиги юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида: Жиноят кодексининг 169-моддасига кўра, ўғрилик — ўзганинг мулкини яширинча ўғирлаб олиш жиноий жазога сабаб бўлади. Агар бу жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган бўлса, жазо янада оғирлашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter