Ўн беш суткага қамалган Бобур Ғаниев блогерликни якунлаганини эълон қилди
Блогер Бобур Ғаниев интернетда видеобаёнот билан чиқди. Унда Ғаниев бизнес бошлаганини ва блогерликка вақти бўлмаслигини таъкидлаб ўтган.
«Азизлар, мен бир бизнес бошладим, шу сабабли YouTube каналига вақт ажратишга имкон бўлмайди. Шунинг учун каналимни Taftish.uz ахборот агентлигига топширмоқдаман. Йўл ҳаракати қоидаларига доимо риоя қилинг»,— дея фикрларини якунлаган блогер.
Эслатиб ўтамиз, Бобур Ғаниев Учтепа туманида ИИБ ходимларини «мент» деб ҳақорат қилгани ва шахсий телефонида порнографик материаллар борлиги учун ушланган ва 15 суткага қамалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter