Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Орол денгизи инқирозига қарши курашиш бўйича 5,6 миллион долларлик лойиҳа имзоланди

Орол денгизи инқирозига қарши курашиш бўйича 5,6 миллион долларлик лойиҳа имзоланди

Фото: «Uza.uz»

Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) ўртасида Орол денгизи инқирозига қарши курашишга қаратилган 5,6 миллион долларлик қўшма лойиҳа имзоланди.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Орол денгизи экологик инқирозининг оқибатларини бартараф этиш учун Қорақалпоғистон Республикасининг яшил тикланишига ёрдам бериш ва табиий офатлардан энг кўп зарар кўрган ҳудудлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган чораларни белгилашдан иборат.

Келишув KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Парк Сунжин ва GGGIнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Aарон Рассел ўртасида бўлиб ўтди.

Унда Орол денгизи ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган мазкур лойиҳа доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ва ушбу лойиҳа самарадорлигини ошириш бўйича келгусидаги вазифа ҳамда чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Имзолаш маросимида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Юн Дживан, (KOICA)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси директори ўринбосари Сонг Мингёнг ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусупбек Казбеков иштирок этди.

2021-2024 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасининг 4 та тумани — Кегайли, Бўзатов, Чимбой ва Қораўзак туманларида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг