Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари тантанали кузатилди

«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари тантанали кузатилди

Жорий йилнинг 20 август куни Оролбўйи минтақасининг табиий ландшафтлари, тарихий обидалари ва маданий бойликларини кенг жамоатчиликка танитиш, ҳудуд туризм салоҳиятини ошириш ҳамда автотуризм йўналишларини ривожлантириш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Қорақалпоғистонга йўл олди.

Туризм қўмитасида ўтказилган тантанали кузатув маросимида таъкидланганидек, 8 кун давомида 70 дан ортиқ иштирокчилар 30 га яқин йўл танламас автомобилларида Нукус, Мўйноқ, Орол бўйи ҳудуди, Бухоро, Хива ва Навоий вилоятларига ташриф буюриб, минтақанинг туристик масканлари, экологик муаммолари ҳамда маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишадилар.

Саёҳат давомида иштирокчилар Орол денгизининг қуриган туби, Мўйноқдаги тарихий кемалар қабристони ва экологик офат оқибатлари ҳақида маълумот оладилар. Шунингдек, улар ҳудуддаги экологик тикланиш лойиҳалари, яшил иқтисодиётни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам танишиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу автосаёҳат лойиҳаси Оролбўйи минтақасида экотуризм, маданий ва тарихий туризм ҳамда экстремал туризм йўналишларини ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади. «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Мўйноқда жойлашган Орол фожиаси музейи, Нукусдаги Игор Савицкий номидаги санъат музейи, Бухоро, Навоий ва Хива шаҳарларининг туризм салоҳияти билан яқиндан танишадилар.

Мазкур лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати — туризм орқали халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Оролбўйи минтақасининг жаҳон ҳамжамиятидаги ижобий имижини шакллантиришдир. Саёҳат давомида иштирокчилар ўз таассуротлари ва тавсияларини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчилик билан бўлишиб борадилар, бу эса ушбу ноёб ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ёритишда муҳим рол ўйнайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг