Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ота алимент тўлови ўрнига болаларига «SPARK»ни берди

Ота алимент тўлови ўрнига болаларига «SPARK»ни берди

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2016 йил 19 апрель кунги ижро ҳужжатига асосан Қўқон шаҳрида яшовчи қарздор И.К. дан ундирувчи М.Б. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор И.К.дан алимент тўловлари ўз вақтида ундириб келинган.

Таъкидланишича, И.К.нинг алимент тўловларидан қарзи мавжуд бўлмаган. Шундай бўлса-да, ундирувчи М.Б. билан келишган ҳолда икки нафар фарзандларининг келажаги учун улар вояга етгунга қадар тўланадиган алимент пуллари ўрнига «SPARK» автотранспортини топширишини маълум қилган.

Шу тариқа собиқ турмуш ўртоқлар ўртасида келишув битими имзоланиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг