Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан бери қанчага ошгани айтилди
![Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан бери қанчага ошгани айтилди](https://xabar.uz/static/crop/2/2/920__95_2201110335.jpg)
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони йил бошидан 136,7 минг кишига ошди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,7 млн. кишини ташкил этмоқда.
Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 % га тенг.
Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан ҳар ойда ўртача 45,9 минг кишига кўпайган.
2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,5 минг кишига ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter