Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

2026 йил 1 январ ҳолатида Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, пойтахт аҳолисининг ўртача ёши 32,7 ёшга тенг бўлган. Кейинги ўринларда Бухоро вилояти 31,1 ёш ва Тошкент вилояти 31 ёш кўрсаткич билан жойлашган.

Навоий вилоятида аҳолининг ўртача ёши 30,1 ёшни, Фарғона вилоятида эса 30 ёшни ташкил этган. Республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори натижа қайд этган ҳудудлар қаторига Қорақалпоғистон Республикаси ҳам кирган.

Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг ўртача ёши 29,8 ёш бўлган. Андижон ва Хоразм вилоятларида бу кўрсаткич республика ўртача даражаси билан бир хил — 29,5 ёшни ташкил этган.

Наманган вилоятида ўртача ёш 29 ёш, Сирдарё вилоятида 28,7 ёш, Самарқанд вилоятида 28,5 ёш бўлган. Жиззах вилоятида эса аҳолининг ўртача ёши 28,4 ёш сифатида қайд этилган.

Статистикага кўра, мамлакатнинг энг ёш аҳолиси Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида яшайди. Қашқадарё вилоятида аҳолининг ўртача ёши 27,7 ёшни ташкил этган.

Сурхондарё вилояти эса 27,4 ёш кўрсаткич билан республикада энг ёш аҳолига эга ҳудуд сифатида қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг