Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон БМТ UNFCCC томонидан эътироф этилди

Ўзбекистон БМТ UNFCCC томонидан эътироф этилди

Фото: Gov.uz

БМТ Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (UNFCCC) Ижрочи котиби Саймон Стил Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига янгиланган Миллий миқёсда белгиланган ҳиссаларни (ONUV 3.0) тақдим этгани учун миннатдорлик мактуби йўллади.

​Маълумот учун, Ўзбекистон иқлим бўйича Париж келишуви доирасида Учинчи Миллий даражада белгиланган ҳисса (ONUV 3.0)ни ишлаб чиқиб, 2025 йил ноябрь ойида COP30 — БМТ Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси томонларининг 30-конференциясида (Бразилиянинг Белен шаҳрида) расман тақдим этган эди.

​Миллий шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, мамлакат 2035 йилга бориб ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламаларини 2010 йил даражасига нисбатан 50 фоизга камайтириш мажбуриятини олди.

​Мурожаатда ONUV 3.0 мамлакатнинг иқлим бўйича амбициялари ошганини акс эттириши таъкидланган. Шунингдек, кенг тармоқлар қамрови, 2055 йилга бориб углерод нейтраллигига эришишга йўналтирилгани ҳамда Глобал якуний баҳолаш натижалари инобатга олингани қайд этилган. COP30 Белен қарорлари эса ташламаларни камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни кучайтириши алоҳида таъкидланган.

​Саймон Стил UNFCCC Котибияти Ўзбекистон Республикасига ONUV 3.0да белгиланган мақсадларга эришишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

​Ўз навбатида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳам иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш, иқлимга чидамлиликни ошириш ва барқарор ривожланишга қаратилган иқлим сиёсатини амалга ошириш йўлида халқаро ҳамкорлар билан фаол ҳамкорликни давом эттириш ниятини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг