Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон фуқаролари АҚШдаги мавсумий ишларга жалб этилиши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари АҚШдаги мавсумий ишларга жалб этилиши мумкин

Фото: Миграция агентлиги

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва АҚШнинг USA Farm Labor ташкилоти раҳбари Мануэл Фик ўртасида ўтказилган онлайн музокарада ўзбекистонлик номзодларни илк бор АҚШдаги мавсумий ишларга жалб этиш тартиблари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: USA Farm Labor 22 йилдан буён H-2A дастури доирасида Қўшма Штатлардаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга хорижий ишчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда Шимолий Америка ҳудудида 1 400 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ранчолар билан ҳамкорлик шартномасига эга.

АҚШ мавсумий ишчилар учун қуйидагиларни таклиф этади:

  • Иш муддати: 9–10 ой;
  • Ўртача ойлик: $3 500;
  • Тураржой: иш берувчи ҳисобидан;
  • Малакали мутахассисларга устуворлик берилади.

Учрашув якунида ўзаро келишув имзоланди ҳамда ҳамкорликнинг кейинги босқичларини энг тез муддатларда амалга оширишга келишиб олинди, дейилади Миграция агентлиги хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг