«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Airbus A320neo» самолётидан фойдаланишни бошлади
![«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Airbus A320neo» самолётидан фойдаланишни бошлади](https://xabar.uz/static/crop/3/0/920__95_3016354565.jpg)
Бугун 14 март куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси «Airbus A320neo» самолёти орқали парвозларга старт берди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Илк рейс маҳаллий вақт билан 13:40 да Ташкент-Боку-Ташкент йўналишида амалга оширилган.
11 март куни Тошкент халқаро аэропортига «Airbus A320neo» самолёти келтирилгани ҳақида сайтимизда хабар берган эдик.
Ушбу лайнер икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчини (бизнесда - 12та, эконом классда - 138та) ташишга мўлжалланган. Янги самолёт ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи «CFM Internetional» компаниясининг LEAP-1А двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи фюзеляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларига нисбатан 20 фоизга тежамкордир.
«Airbus A320neo» самолётининг парвоз масофаси 4,5 минг 5 минг километргача узайтирилган. Бу «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га Марказий Европа бўйлаб қатновларни амалга ошириш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter