Ўзбекистон импортда машина ва транспорт ускуналарига энг кўп маблағ сарфлаган
2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 16,4 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳисоботга кўра, импорт таркибида энг катта улушни машина ва транспорт асбоб-ускуналари эгаллаган. Мазкур тоифадаги маҳсулотлар импорти 5,5 млрд АҚШ долларига етган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,1 фоизга ошган.
Шунингдек, саноат товарлари импорти 2,5 млрд доллар (+17,1 фоиз), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар 2 млрд доллар (+22,6 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тирик ҳайвонлар 1,9 млрд доллар (+47,2 фоиз), хизматлар эса 1,6 млрд доллар (+15,5 фоиз)ни ташкил этган.
Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар импорти 1,4 млрд долларга (+25,8 фоиз) етган.
Бундан ташқари, турли хил тайёр буюмлар импорти 585,7 млн доллар (+34,6 фоиз), ноозиқ-овқат хомашёси (ёқилғидан ташқари) 464,8 млн доллар (+34,5 фоиз), ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар ҳамда мумлар 217,7 млн доллар (+37,3 фоиз), ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари эса 100,5 млн доллар (+24,3 фоиз)ни ташкил қилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter