Ўзбекистонда жазирама янада кучаяди: ҳарорат 48 даражага етиши мумкин
Ўзгидромет тезкор гидрометеорологик ахборотни эълон қилди.
Хабар қилинишича, жорий йилнинг 18–20 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади.
Иссиқ 43–45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 46–48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Республика бўйича шамол тезлиги 13–18 м/с гача, баъзида 20–22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter