Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда волонтёрлар ассоцияцияси ташкил этилди

Ўзбекистонда волонтёрлар ассоцияцияси ташкил этилди

Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси» давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ташаббусларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Волонтёрлик орқали кам таъминланганларга, кўп болалиларга, бошпанасизларга ёрдам кўрсатиш, беморларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, қарияларни парваришлаш, спорт, маданий ва бошқа тадбирларни ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда бошқа усулларда хайрия ишларини амалга ошириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь – Халқаро волонтёрлар куни ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг