Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда яна ҳароратнинг кескин ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда яна ҳароратнинг кескин ошиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет 27 июнь куни жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +43°С гача, пойтахтда +41°С гача, Фарғона водий вилоятларида +40°С гача ҳамда тоғларда +30°С гача иссиқ харорат бўлишини прогноз қилди.

Мамлакат шимолида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 июнда кечаси 18-23°, кундузи 33-38°, 26 июнда кечаси 18-23°, кундузи 35-40°, 27 июнда кечаси 20-25°, кундузи 32-37° бўлади.

Марказий вилоятларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-26 июнда кечаси 20-25°, кундузи 34-39°, 27 июнда кечаси 22-27°, кундузи 35-40° бўлади.

Жанубий вилоятларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 25-26 июнда 36-41°, 27 июнда 38-43° бўлади.

Водий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 25 июнда 32-37°, 26-27 июнда 34-39° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг