Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда йўл четларига тут ва павловния экилади

Ўзбекистонда йўл четларига тут ва павловния экилади

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йил якунига қадар автомобиль йўллари, дала четлари ва барча аҳоли масканларида 155 миллион дона дарахт кўчати экилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтаётган видеоселекторда маълум қилинди.

Шундан 80 миллион донаси – тут, 3,5 миллион донаси – павловния ва 71 миллион донаси – тез ўсувчи ва бошқа кўчатлар бўлиши белгилаб берилди.

Бундан ташқари, 2,5 мингта маҳалладаги аҳоли хонадонларига 9,5 миллион дона узум кўчати экишни ташкиллаштириш топшириғи берилди. Лаборатория сертификатига эга, сифатли кўчатларни танлаш, уларни экиш учун мос жойларни тўғри белгилаш, ўз вақтида парваришлашга вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг