Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги барча метан заправкаларида чеклов ўрнатилмоқда

Ўзбекистондаги барча метан заправкаларида чеклов ўрнатилмоқда

Фото: Xabar.uz

Энергетика вазирлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг маълумотига кўра, Ўзбекистонда барча метан заправкаларига чеклов киритилади.

«Мамлакатимизда ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошди. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли истеъмолининг кўпайишига, пировардида, газ босимининг сезиларли пасайишига олиб келди.

Қолаверса, 7 – 16-декабр кунлари оралиғида кутилаётган (8 декабрда 0 даража, 12-декабрда -16 даража) совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутиляпти. Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда. Режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди.

Мазкур вақтинчалик чеклов аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий обектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида айни пайтгача республикамизнинг барча ҳудудида киритилди», дейилади расмий хабарда.

АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади.

Аввалроқ, Андижон, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Сурхондарёда чекловлар киритилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг