Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга парвозлар қайта тикланди

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга парвозлар қайта тикланди

2026 йил 10 мартдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудидан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва БААга икки томонлама йўловчи ташишни (олиб кетиш ва олиб келиш) ташкил этишга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бундан олдин йўловчи тури ва фуқаролиги бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади.

Вазирлик, шунингдек, Саудия Арабистони Подшоҳлигига амалга оширилаётган парвозларда, умра мавсуми ниҳоясига етаётганлиги ва «Ҳаж – 2026» мавсумидан олдин барча «Умра» зиёратчилари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ мамлакатдан чиқиб кетиши шартлигини инобатга олган ҳолда «Uzbekistan Airports»га Подшолҳликка парвоз қилаётган барча турдаги йўловчиларни ортга қайтаришни ташкиллаштириш бўйича вазифалар юкланганини маълум қилди.

Шу билан бирга, парвозларни ташкил қилишда масъул идора ва ташкилотларга хавфсизлик талаблари, халқаро ҳаво ташувлари бўйича амалдаги қоидалар, шунингдек Саудия Арабистони Қироллиги ва БААнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган талаб ва тартибларга қатъий риоя этилиши таъминланиши лозимлиги билдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг